Фаолият

Федерация марказий ижро этувчи аппарати

фаолиятини ташкил этиш тартиби

Федерация марказий ижро этувчи аппаратининг ваколатларига қуйидагилар киради:

  • Федерация Устави ҳамда Конференцияси қарори билан белгиланган Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари фаолиятининг асосий йўналишлари ва мазкур йўналишларни амалга ошириш учун белгиланган фаолият турларини амалга оширишни таъминлаш;
  • Федерация фаолиятининг жорий ва истиқболдаги режаларини ишлаб чиқиш ва Федерация Кенгаши муҳокамасига киритиш;
  • Федерациянинг жорий иш режасини бажарилиши устидан жорий назоратни амалга ошириш;
  • марказий ижро этувчи аппаратининг молиявий режасини ишлаб чиқиш ва Федерация Кенгаши муҳокамасига киритиш;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туман (шаҳар) жамиятлари ва уларнинг ҳудудий бирлашмаларини ижро этувчи аппаратларини ташкил этиш ва зарурият туғилганда улар фаолиятини тугатиш ёки вақтинча тўхтатиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ва Федерация Кенгаши муҳокамасига киритиш;
  • Федерация ваколатхона ва филиаллари, тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш ва уларнинг раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш тўғрисида, ҳамда Федерациянинг бошқа корхоналар таркибида иштирок этиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш ва Федерация Кенгаши муҳокамасига киритиш;
  • кириш ва аъзолик бадаллари миқдори ва уларни тўлаш ҳамда улар бўйича имтиёзлар, шунингдек бадаллар ҳисобидан йиғилган маблағлар тақсимоти бўйича таклифлар тайёрлаш ва Федерация Кенгаши муҳокамасига киритиш;
  • Федерация қўмиталари ва комиссиялари, шунингдек, эксперт кенгашлари фаолиятини ташкил этиш;
  • Федерация Кенгаши аъзоларини Кенгаш мажлисини ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш;
  • Федерациянинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари фаолиятига Федерация Устави, мазкур Низом ва ички тартибий ҳужжатларда белгиланган тартибда умумий раҳбарлик қилиш, ҳамда мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • Федерациянинг марказий ва ҳудудий ижро этувчи аппаратлари ходимларининг малака аттестацияларини ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
  • Федерация ҳузурида ташкил этилган тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини ташкил этиш ва раҳбарлик қилиш;
  • истеъмолчилар ва Федерация манфаатларини давлат идоралари ва бошқа ташкилот ва муассасаларда, шунингдек хорижда ҳимоя қилиш;
  • ФедерацияУстави, мазкур Низом ва Федерациянинг ички тартибий ҳужжатлари доирасида бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Байрам муборак бўлсин!

Истеъмолчи бурчаги

Сотувчи — олди-сотди шартномаси бўйича истеъмолчига товар реализация қиладиган корхона, ташкилот, муассаса ёки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор.