ФИДОЙИ ЁШЛАРНИНГ ФИДОЙИ ТЕРИМЧИСИ НАРГИЗАХОН РЕКОРД ЎРНАТМОҚЧИ…

Бугунги кунда, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 10 та “Фидойи ёшлар отрядлари” ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга 125-180 нафаргача уюшмаган ёшлар жалб этилган. Улар томонидан мавсум бошидан буён ҳозирги кунга қадар 3253 тонна пахта терилган.
Вилоят ёшлар иттифоқи раиси Аҳаджон Акбаровнинг айтишига қараганда учкўприклик “Фидойи ёшлар отрядлари” мавсумнинг биринчи 10 кунлигида 4260 нафар уюшмаган ёшлар билан 2152 тонна пахта териб республикада 1-ўринни эгаллашган. Туманнинг иккинчи “Фидойи ёшлар отряди” аъзоси Наргизахон мавсум давомида энг кўп пахта терган илғор теримчи сифатида рекорд ўрнатмоқчи эканлигини билдирди. Наргизахон ваъдасини устидан чиқса, Федерация раиси Ж.Саримсоқов унга энг сўнгги русумдаги компъютер жамланмасини совға қилишга ваъда берди.