ФУҚАРОЛАР ГАЗ БАЛОНЛИ БЎЛДИ

Қишга тайёргарлик ишларини эрта бошлаган кишининг совуқ кунларда ҳаловати бузилмайди. Аммо, айрим ҳолларда шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, қанча ҳаракат қилманг ўзингизга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишингиз ортга сурилаверади. Сариосиё тумани “Анорзор” МФЙ истиқомат қилувчи Худойқулова Рўзигул ва “Бойсунобод” МФЙда яшовчи фуқаро Кенжаев Жўрабеклар ҳам анча аввал газ балон олиш мақсадида барча ҳужжатларини туман газ таъминоти корхонасига тақдим қилган эди. Бироқ, муроди ҳосил бўлавермагач куни-кеча Сариосиё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишди. Истеъмолчиларнинг бу қонуний талабларини ўрганиш жараёнида жамият мутахассисларининг сайъ-ҳаракатлари билан Худойқулова Рўзигул хамда Кенжаев Жўрабекларга туман газ таъминоти корхонаси томонидан янги газ балонлари берилди.