ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Тўрақўрғон туманига ташрифи чоғида “Чуст кўприк” МФЙда яшовчи Мамажонова Турсуной опанинг аҳволидан хабар олди. Турсуной опага рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этилди. Опанинг уйида беш нафар оила аъзоси бўлиб, оила ўз боқувчисини йўқотган.Икки нафар фарзанди руҳий носоғлом, яъни меҳнатга лаёқатсиз.

Шунингдек, “Зарбдор” МФЙ, “Адолат” кўчаси 105-уйда яшовчи фуқаро Абдураҳмонов Турсуналининг ҳам аҳволидан хабар олинди. Турсунали мавусмий ёлланма ишчи, айни қиш кунларида у қилиши мумкин бўлган ишлар тўхтаган.Турсуналининг икки нафар мактаб ёшидаги ва бир нафар беш ёшдаги фарзанди бор. Аёли эса уй юмушлари ва бола тарбияси билан банд. Федерацияраҳбарияти томонидан Абдураҳмонов Турсуналига рўзғори учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.