Хоразм Асоссиз қарздорлик сабаби ўрганилди

     

    Урганч туман Қоромон қишлоғи “Беруний” маҳалласи  Янги турмуш  кўчаси 4-йўлак, 11-уйда яшовчи Мухайё Ражабова томонидан ариза билан мурожаат қилиниб, унда тумангаз ходимлари томонидан истеъмолчи хонадони газ ҳисоблаш ускунаси давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш кераклиги тўғрисида тушунтирилган. Истеъмолчи М.Ражабова ГХУни давлат қиёслаш кўригига олиб борганда, ГХУ эски русумдалиги, уни янгисига алмаштирилишиайтиб ўтилган. Шунингдек, истеъмолчи янги ГХУ олиб тумангаз корхонасига олиб борганида, филиалнинг компьютер дастурида истеъмолчининг ҳисоб рақамида 4000 м3 ортиқча кўрсаткич юклатилганини билдирилган. Мазкур ариза юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Урганч туман бўлими бошлиғига хат тақдим қилиниб, унинг жавоб хатига асосан, истеъмолчининг номига аҳоли истеъмолчилари ҳисоб рақами бўйича компьютер базасида №23871 ҳисоб варағи очилган бўлиб, ҳозирда хонадонига Г-4 маркали №Б/Н давлат рақамсиз ҳисоблагич ўрнатилганлиги ва ўрганиш кунида кўрсаткич 15948 м3ни ташкил қилганлиги маълум бўлди. Ўрганишда истеъмолчининг хонадонга ҳисобланган қарздорликнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, Урганч туман газ филиали ходимлари томонидан компьютер базасига 2017 йил март ойида ортиқча кўрсаткич, яъни 19600 м3 деб киритилиши оқибатида асоссиз 898 757 сўм қарздорлик келиб чиққанлиги аниқланди. Ушбу асоссиз 898 757 сўм қарздорлик ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланган пенядан 200 689 сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ҳозирда хонадонига ўрнатилган Г-4 маркали №Б/Н давлат рақамсиз газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичи 15948 м3 ва олгидорлиги 222.913 сўм қарзи, муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланган пенядан қарзи йўқлигини МИБ урганч туман бўлими томонидан маълум бўлди.