Хоразм вилояти. Асоссиз кўрсаткич

Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Урганч тумани, Чаккашоликор қишлоғи, “Оқ ариқлар” маҳалласида истиқомат қилувчи Умида Артиқова томонидан ёзма мурожаат қилиниб, унда “Урганчтумангаз” филиали АСУ базаси “Биллингаз” дастурида ассоссиз 7876 куб метр кўрсаткич юклатилиб, бундан 1 938 283 сўм қарздорлик ва ундан 187 000 сўм пеня ҳосил бўлган.

Истеъмолчи У.Артиқова фойдаланилган табиий гази учун 939 543 сўм маблағ ортиқча ҳисоб рақамида бўлса-да, филиал томонидан бундай номаъқулчиликка йўл қўйилган.

Мазкур ариза юзасидан туман ИҲҲҚ жамияти билан ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Урганч туман бўлими   истеъмолчи хонадонига ҳисобланган табиий газ бўйича асоссиз қарздорлик “Урганчтумангаз” филиали ходимлари томонидан 2017 йил февраль ойида “Биллингаз” дастурига ГХУ кўрсаткичи 18160 куб метр киритилиши оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Ушбу асоссиз 1 900 617 сўм қарздорлик ва муддати ўтган қарздорлик учун 187 000 сўм ҳисобланган пеня қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳозирда Г-6 русумли №1329321 давлат рақамли газ ҳисоблагич ускунаси кўрсаткичи 10427 куб метрга 901 877 сўм олгидорлиги ва муддати ўтган қарздорлик учун пенядан қарзи йўқлиги МИБ Урганч туман бўлими томонидан маълум бўлди.

Ўрганиш натижалари ҳақида истеъмолчи У.Артиқовага жавоб хати тақдим қилинди.