Хоразм вилояти. Истеъмолчи ҳуқуқи – қонун ҳимоясида

Урганч туман “Бекобод” қишлоғи “Қўнғирот” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Дўсчановнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасига фойдаланилган табиий газ учун “Урганчтумангаз” филиали томонидан унга асоссиз қарздорлик юклатилганидан, шунингдек давлат ресурслари ҳисобидан ажратиладиган ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан белгиланган тартибда истеъмолчи иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, О.Дўсчанов томонидан фойдаланилган табиий газдан бўлган асоссиз қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда қарздорлик эмас, аксинча  истеъмолчида 299 минг 456 сўм  ортиқча олдиндан тўлов мавжудлиги маълум бўлди. Шунингдек,  О.Дўсчановга дўкон томонидан ун ва ёғ маҳсулотлари ҳам тўлиқ етказиб берилишига эришилди.