Хоразм вилояти Меъёр даражасида газ билан таъминланди

 

 

Хива тумани Гандимиён қишлоғи Баёний  кўчаси 59-уйда яшовчи  Ўктам Хайитметов  хонадонига табиий газ етиб бормаётганлиги тўғрисида Хива туман  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилганди. Мазкур мурожаат туман жамияти ҳамда  тумангаз бўлими мутахассис ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилди.Истеъмолчи яшаётган ҳудудга қисқа фурсатда табиий газ етказиб бериш чоралари кўрилди. Бугунги кунда Баёний кўчасидаги  Ўктам Хайитметов билан бир қаторда кўплаб аҳоли хонадонларида  меъёр даражасида табиий газ  билан таъминланди.