Хоразм вилояти. Сотувчининг бепарволигига чек қўйилди

Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Ҳидоят” маҳалласида яшовчи  Э.Бобожонов томонидан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотини улгуржи савдо ташкилотлари томонидан чакана савдо шохобчаларига етказиб берилиши ва аҳолига сотилиши юзасидан маҳалла фуқаролари йиғини томонидан ҳар ойлик ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотини октябрь-ноябрь ойларида ололмагани ва уни қиммат нархларда сотилаётгани тўғрисида ўз аризасида баён қилди.

Мазкур ариза юзасидан туман жамияти мутахассислари томонидан Чоткўпир қишлоғи МФЙда жойлашган дўкон сотувчисига қонун талаблари  тушунтирилди, истеъмолчи Э.Бобожоновнинг мурожаати қаноатлантирилиб, оиласи номидан жамиятга ўз миннатдорчилигини билдирди.