Хоразм вилояти. 2 350 000 сўмлик зарарнинг олди олинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Хоразм вилоят ҳудудий бирлашмасига Федерация тизимидаги ишонч телефони орқали йўналтирилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Урганч туман “Чандирқиёт” қишлоғи “Қайчили” маҳалласида яшовчи фуқаро Улуғбек Матназаров  мазкур мурожаатида  Урганч шаҳар марказида жойлашган “Тўмарис Нур” савдо марказидан “Samsung” А5 мобил алоқа телефон аппарати сотиб олгани, аммо аппарат носоз чиққанлиги ва унинг бу нуқсони дўкон томонидан ўз вақтида бартараф этилмаганини баён қилган. Устига-устак унга тўланган пул ҳам қайтариб берилмаган.

Ушбу масала ҳудудий бирлашма ходимлари ҳамда истеъмолчи иштирокида ўрганиб чиқилди. Хизмат кўрсатувчига амалдаги қонун-қоидалар тушунтирилгандан сўнг мобил алоқа телефон аппарати дўконга қайтарилди, сотувчи 2 350 000 сўм пулни истеъмолчига қайтариб берди.