Хоразм вилояти. 3 200 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди

Қўшкўпир тумани, Хадра қишлоғида яшовчи фуқаро Давронбек Яқубов Хива туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилиб, Хива туманида  жойлашган маиший техника дўконидан 3 200 000 сўмга “Артел” русумли иситгич сотиб олгани, сотиб олинган товар носоз чиққанлигидан норози бўлиб ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат туман жамияти ходимлари томонидан ваколат доирасида ўрганилиб, ҳақиқатда истеъмолчи томонидан харид қилинган товар сифатсиз эканлиги аниқланди. Натижада жамият кўмаги билан истеъмолчи фойдасига 3 200 000 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.