Хоразм вилояти. 6 500 000 сўм истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Хива тумани, “Шомахулум” қишлоғи, “Ўразған” маҳалласи, “Хазина” кўчаси, 20-уйда яшовчи Қувондиқ Бобожонов томонидан ёзма мурожаат қилиниб, унда Урганч туман марказида жойлашган “TIANRUN” қурилиш моллари дўконидан 6 500 000 сўмга электр иситиш аппарати сотиб олгани, аммо иситиш аппарати носоз бўлиб чиққани, ушбу масала бўйича дўкон сотувчиси томонидан тўлиқ ва аниқ маълумот тақдим қилинмагани юзасидан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилиб, Урганч туман жамияти томонидан 6 500 000 сўмга истеъмолчи сотиб олган уй иситиш аппарати   дўконига топширилиб, унга тўланган пул маблағи истеъмолчи Қ.Бобожоновга қайтарилишига эришилди.