Хоразм Оғзаки мурожаат ижобий ечим топди

    Урганч туман Ғойбу қишлоғи “Оёқбоғ” маҳалласида яшовчи Шомурод Бозоров томонидан оғзаки мурожаат қилиниб, унда Урганч туман “Фаёзов” кўчасида жойлашган аккумулятор цехи ишчисидан 250 000 сўмга аккумулятор сотиб олгани ва ушбу товар сифатсизлиги ва истеъмолчининг талабига тўла жавоб бермаганлиги юзасидан қилган оғзаки мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ушбу ҳолат бўйича цех ишчиси (Мақсуд) билан жамият раиси учрашиб, 250000 сўмга сотиб олган сифатсиз аккумуляторнинг пули Ш.Бозоровга қайтарилди.