Хоразм Телефон орқали ҳал этилган муаммо

Урганч туман Қоровул қишлоғи “Арбоблар” маҳалласи Абидов кўчаси 50-уйда яшовчи Мадраҳим Ваисжонов томонидан 2017 йил 31 октябрда Ободонлаштириш бўлимига чиқиндилар учун ҳар ойлик тўловларни ўз вақтида амалга оширса-да, туман ходимлари томонидан чиқиндилар олиб кетилмагани тўғрисидаги оғзаки мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди. Мазкур мурожаат юзасидан  жамият раиси туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари билан телефон орқали боғланиб, истеъмолчи кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ тўлаётганлиги ҳақида  истеъмолчининг шикоятини етказди.  Шундан сўнг М.Ваисжонов хонадонидан  қисқа муддат ичида чиқиндилар олиб кетилди.