ШАРТНОМА БУЗИЛГАНДА…

Олтиариқ тумани “Маориф” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Мухторова Олтиариқ туман Истиъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат этиб, унда Н.Мухторов туман марказида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор М.Мга қарашли савдо дўкони билан 1 дона samsung J2, 2 дона samsung J3, 1 дона samsung J5 маркали мобил телефон етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Шартномага асосан 6 700 000 (Олти миллион етти юз минг) сўм ўтказиб берилган. Лекин тадбиркор томонидан шартномада кўрсатилган мобил алоқа телефонлари берилмаётгани билдирган. Ушбу мурожаат жамият мутахассислари томонидан амалдаги қонунлар асосида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида сотувчи билан харидор ўртасида тузилган шартномада кўрсатиб ўтилган мобил телефонларини истеъмолчи ҳақиқатдан ҳам олмаганлиги аниқланди. Шундан сўнг ЯТТ М.Мга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси бўйича тушунтиришлар берилиб, тадбиркор томонидан истеъмолчи Н.Мухторовага шартномада кўрсатилган мобил телефонлари берилиши таъминланди.