ЭНГ НАМУНАЛИ КОМИССИЯ КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” Республика кўрик-танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди. Беллашувда вилоятнинг барча туманларидан ғолибликни қўлга киритган 16 нафар маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиясилари иштирок этди. Ўз ҳудудлари бўйича энг кучли, энг билимдон ва энг ташаббускор комиссиялар кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун беллашдилар. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, вилоятда мавжуд бўлган 1086та маҳалланинг энг муносиб вакиллари Наврўз умумхалқ байрами арафасида пойтахтимизда бўлиб ўтадиган танловда Самарқанд вилояти шарафини ҳимоя қилади. Шундай шарафни Пастдарғом тумани “Қорағуппа” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси раиси Бобомурод Омонқулов қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса, Тайлоқ туманидаги “Украч” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси вакили Низомиддин Азимов эгаллади. Учинчи ўрин, Оқдарё туманидаги “Лойиш” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси вакили Марҳабо Давроновага насиб этди.

Ғолибларга тадбир ташкилотчиларининг “Фаҳрий ёрлиқ”лари ва  қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.