Юксак истеъмол маданияти сари

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда бир қатор манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан жорий йилнинг 16 февралидан “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловига старт берилган эди.

Бугун, 24 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўтказилган кўрик-танловда тумандаги “Бешариқ” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси ғолибликка эришди.

Вилоятнинг Хонобод туманида ўтказилган кўрик-танловда эса “Тейт” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллади ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида ўтказилган “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман “Уйчи дамкул” МФЙнинг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси биринчи ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўл олди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга туман жамияти томонидан эсдалик совғалари топширилди

“Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” республика кўрик-танловининг туман босқичи республикамиз туманларида давом этмоқда.