Яроқсиз тюнер янгисига алмаштирилди

Бугунги кунда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур эта олмаймиз. Рақамли телевидение ва турли форматдаги телеканаллар ҳар қандай истеъмолчни ўзига маҳлиё қилмай қўймайди, албатта. Шундай имкониятлардан фойдаланиш ниятида бўлган Г.Сметова ҳам тюнер сотиб олиш мақсадида Хўжайли деҳқон бозорига бориб, тюнерни 184-сонли маиший техника дўконидан харид қилди. Лекин  уйига бориб ундан фойдаланганда яроқсизлиги маълум бўлди. Истеъмолчи дарҳол дўконга қайтиб, бошқасига алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришларини сўраганида сотувчи бунга рози бўлмайди. Унинг қилган муомаласидан “фиғони фалакка” чиққан Г.Сметова Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Мазкур мурожаат уч кун ичида жамият мутахассислари томонидан батафсил ўрганиб чиқилди ҳамда истеъмолчининг тюнери янгисига амаштириб берилди.