ЯХШИЛИК ҲАР КУН ҚИЛИНИШИ КЕРАК!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбариятининг водий вилоятлари бўйлаб хизмат сафари давом этмоқда. Федерация раҳбарияти бугун (16.02.2018) Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида аҳолининг бугунги кун турмуш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида бир қатор оилаларга кириб, улар билан дилдан суҳбатлашилди.

Шаҳрихон туманига амалга оширилган ташриф доирасида туманнинг “Мустақиллик” МФЙ “Мустақиллик” кўчаси 26-уйда яшовчи Мутолипова Солияхон аянинг хонадонида бўлиб, аянинг турмуш шароити ўрганилди. Солияхон ая ёлғиз қариялардан бўлиб фақат нафақа билан ҳаёт кечиради. Федерация раҳбарияти томонидан Мутолипова Солияхон аяга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди ва федерациянинг тумани жамиятига доимий хабар олиб туриши таъкидланди.