ЁНҒИНГА САБАБ БЎЛГАН ГАЗ ПЛИТАСИ ТУЗАТИБ БЕРИЛДИ

Нукус шаҳри “Саманбай” ОФЙ “Каттағар” ширкат хўжалигида яшовчи А.Сарбаев Қорақалпоғистон Респубикаси прокуратурасига мурожаат қилди. Унга кўра “Айдин жол”да жойлашган Artel магазинидан 15 январь куни 1.922.000 (бир миллион тўққиз юз йигирма икки минг) сўмга Appetito 03-Еinox маркали газ плита ҳарид қилган. Аммо газ плита 15 кунга бормасдан ишдан чиққан. Яъни, газ плитанинг термостати ишламаслиги, боз устига плитанинг “қулоқчаси”дан газ чиқиши натижасида хонадонда ёнғин келиб чиққан. Фуқаро магазинга бориб, кафолат қоғозини кўрсатиб, газ плитани алмаштириб беришни ёки пулини қайтариб беришни талаб қилган. Аммо унга рад жавоби берилган.

Истеъмолчининг мазкур мурожаати Қорақапоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига юборилди. Ариза Нукус шаҳар истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутаҳассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада жамият мутахассисларининг аралашуви билан истеъмолининг газ плитаси таъмирлаб берилди.