Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабарлари

Хоразм

Асоссиз қарздорлик сабаби ўрганилди

Урганч туман Қоромон қишлоғи “Беруний” маҳалласи Янги турмуш кўчаси 4-йўлак, 11-уйда яшовчи Муҳайё Ражабова томонидан ариза билан мурожаат қилиниб, унда тумангаз ходимлари томонидан истеъмолчи хонадони газ ҳисоблаш ускунаси давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш кераклиги тўғрисида тушунтирилган. Истеъмолчи М.Ражабова ГҲУни давлат қиёслаш кўригига олиб борганда, ГҲУ эски русумдалиги, уни янгисига алмаштирилиши айтиб ўтилган. Шунингдек, истеъмолчи янги ГҲУ олиб тумангаз корхонасига олиб борганида, филиалнинг компьютер дастурида истеъмолчининг ҳисоб рақамида 4000 куб метр ортиқча кўрсаткич юклатилганини билдирган. Мазкур ариза юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Урганч туман бўлими бошлиғига хат тақдим қилиниб, унинг жавоб хатига асосан, истеъмолчининг номига аҳоли истеъмолчилари ҳисоб рақами бўйича компьютер базасида №23871 ҳисоб варағи очилган бўлиб, ҳозирда хонадонига Г-4 маркали №Б/Н давлат рақамсиз ҳисоблагич ўрнатилганлиги ва ўрганиш кунида кўрсаткич 15948 куб метрни ташкил қилганлиги маълум бўлди. Ўрганишда истеъмолчининг хонадонга ҳисобланган қарздорликнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, Урганч туман газ филиали ходимлари томонидан компьютер базасига 2017 йил март ойида ортиқча кўрсаткич, яъни 19600 куб метр деб киритилиши оқибатида асоссиз 898 757 сўм қарздорлик келиб чиққанлиги аниқланди. Ушбу асоссиз 898 757 сўм қарздорлик ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланган пенядан 200 689 сўм қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ҳозирда хонадонига ўрнатилган Г-4 маркали №Б/Н давлат рақамсиз газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичи 15948 куб метр ва олгидорлиги 222 минг 913 сўм қарзи, муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланган пенядан қарзи йўқлигини МИБ Урганч туман бўлими томонидан маълум бўлди.

Сурхондарё вилояти

Қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ҳам берилди

Ҳар бир фуқаронинг давлат ва жамият олдидаги бурч ва ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, улар амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, ҳар бир фуқаро фойдаланганлик учун табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви учун тўловларни қонунчликда белгиланган тартибда ўз вақтида тўлаши зарур. Шуни ишонч билан айта оламизки, барча коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этиши ҳам бор гап. Шеробод тумани «Катта ҳаёт» маҳалласи, У.Ҳайём кўчаси 14-уйда яшовчи Турсун Раҳимова ана шундай масъулиятли фуқаролардан эканлиги унинг аризасини ўрганиш жараёнида маълум бўлди. У табиий газдан фойдаланганлик учун барча тўловни ўз муддатида тўлаб келган. Шундай бўлса-да, негадир туман газ таъминоти корхонаси томонидан унинг хонадонига 3 164 599 сўм қарздорлик ҳисоблангач, истеъмолчи Шеробод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Жамият мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари жараёнида юқоридаги қарздорлик суммаси нореал тарзда ҳисобланганлиги маълум бўлди ва Т.Раҳимовага газ таъминоти корхонасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиб берилди.

Қашқадарё вилояти

МУРОЖААТ ИСТЕЪМОЛЧИ ФОЙДАСИГА ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ

Қамаши туман истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қамаши тумани, Қорасув МФЙ Баҳор кўчасида яшовчи Ш.Искандаров “Қамашитумангаз”филиали ходимлари томонидан хонадонига нореал 1 892 000 сўм қарздорлик ёзилганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси туман жамияти ҳамда “Қамашитумангаз” филиали ходимлари иштирокида ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчи сарф қилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо филиал ходимлари томонидан фуқаронинг бир милион саккиз юз тўқсон икки минг сўм тўланмаган қарздорлик борлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича фуқаронинг сарф қилинган табиий газ учун тўлов маълумотлари ўрганилда ва қайта ҳисоб-китоб қилиниши оқибатида истеъмолчининг қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўз исботини топиб, мурожаат истеьмолчи фойдасига ижобий ҳал қилиниб, нореал ҳисобланган 1 892 000 сўм қарздорлик Ш.Искандаров ҳисобидан чиқарилди.

Камол ШОДМОНОВ,

Қамаши туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати раиси.

Қашқадарё вилояти

НАЗОРАТЧИНИНГ ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ ИСТЕЪМОЛЧИГА ЗАРАР

Қамаши туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қамаши тумани “Манғит” МФЙ Буюк ипак йўли кўчасида яшовчи Улғузи Менглиеванинг электр таьминоти корхонаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган аризаси ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.

Истеьмолчи У.Менглиева ўз аризасида хонадонидаги абонент рақами № 10-147 фуқаро номида бўлиб, туман электр таьминоти назоратчиси томонидан хонадонда 117 000 сўм қарздорлик мавжудлиги айтилиб, 100 000 сўм пулни қабул қилиб олганлиги, аммо тўланган пул электр таьминоти корхонаси баъзасига киритилмагандан норози бўлган.

Ташкил этилган ўрганишлар давомида Улғузи Менглиева томонидан тўланган маблағ ҳудуд назоратчисининг эътиборсизлиги оқибатида истеьмолчининг ҳисоб рақамига тушириб берилмаганлиги аниқланиб, йўл қўйилган хатолик жойида бартараф этилди. Яъни тўланган пул корхона базасига киритиб берилди.

Камол ШОДМОНОВ,

Қамаши туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати раиси.

Қорақалпоғистон Республикаси

“Сотилган эҳтиёт қисм қайтариб олинмайди” деганди…

Тахтакўпир туманида истиқомат киливчи Е.Алланбергенов Нукус шахри истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамиятига мурожаат килишга мажбур бўлди. Ўз мурожаатида Нукус шаҳрида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмларини сотиш дўконидан 180 000 сўмга автомобиль сигнализациясини сотиб олганлиги, лекин унинг яроксиз бўлиб чиққанлигини айтиб дўкон эгасига алмаштириб бериш ёки пулини қайтариб бериш ҳақидаги талабини билдирса, сотувчи томонидан бу талаб “Сотилган эҳтиёт қисм қайтариб олинмайди, пули ҳам қайтариб берилмайди,унга мен кафолат бермайман, Мен фақат сотувчиман” деган жавобни олганлигидан норозилигини билдиради.

Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан бу ариза ўрганиб чиқилиб, сотувчи ва дўкон эгасига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, яроқсиз автомобиль сигнализацияси сифатлисига алмаштириб берилди, бу билан мурожаат ўз вақтида ечимини топди.

Наманган вилояти

Ўрганишлар истеъмолчининг ҳақлигини кўрсатди

Поп туманида яшовчи фуқаролардан Поп тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимя қилиш жамиятига 77 та ариза келиб тушган ва уларнинг деярли барчаси ўз вақтида ижобий ҳал этилишига эришилди.

Хусусан, туманнинг Уйғур қишлоғи, Учуйли МФЙда яшовчи Б.Маҳмудов туман газ таъминоти корхонаси томонидан 900 000 минг сўм қарздорлик қўйилганидан норозилик билдириб ариза берган. Ушбу мурожаат юзасидан истеъмолчининг мурожаатини ҳал қилиш мақсадида ижро этувчи аппаратининг ходимлари истеъмолчи Б.Маҳмудов билан биргаликда “Водийгазтаъмингот” унитар корхонаси АСУ компьютери хатловдан ўтказилди ва табиий газга бўлган барча ҳужжатлар йиғинидисини йиғиб, Поп туман газ филиали АБТ оператор Р.Нурматов билан биргаликда ўрганилиб чиқилди. Натижада истеъмолчига нисбатан қўйилган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди, аксинча Б.Маҳмудов газ тўловларига ҳтто олдиндан 345 749 сўм тўлаб қўйганлиги яъни ҳақдорлиги аниқланди.

Сурхондарё вилояти

ҚАРЗДОР ДЕЙИШГАНДИ, ҲАҚДОР БЎЛИБ ЧИҚДИ

Бирор бир киши қилмаган айби учун жазоланса, унга нисбатан халқимиз “Емаган сомсасига пул тўлади”,- деган иборани қўллайди. Бундай ҳолга Шеробод тумани, “Баҳор” маҳалласи С.Рўзиев кўчаси 18-уйда яшовчи Жўраева Мавлуда дуч келишига озгина қолди. Шеробод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисларининг сайъ-ҳаракатлари туфайли мазкур истеъмолчига туман газ таъминоти корхонаси томонидан қўйилган 1 050 420 сўм қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланди. Жамият томонидан аризага тегишли барча тўлов ҳужжатларини жамлаган ҳолда ўрганиб чиқилганда М. Жўраеванинг 4270 метр куб табиий газ учун олдиндан тўловни амалга оширганлиги маълум бўлди ва асосийси истеъмолчи “емаган сомсасига пул тўлаш”дан қутилди.

Қашқадарё вилоят

СУД ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ.

Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қарши шаҳар 1-миттитуман 2-уй 10-хонадонда истиқомат қилувчи Равиля Аюпова ариза билан мурожаат қилди. Аризачи ўз мурожаатида Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан хонадонига асоссиз 29.09.2011 йилдаги №07КШ000719- сонли далолатномага кўра 560 972 сўм ва 20.01.2012 йилдаги №07КШ001356-сонли далолатномага асосан 174 915 сўм қарздорлик ҳисоб-китоб қилиниб, унинг абонент ҳисоб рақамига киритиб қарздорлик вужудга келганлигидан норози бўлган.

Фуқаро аризаси тегишли тартибда туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилди. Натижада тўпланган маълумотларга асосланиб, истеъмолчининг манфаатини кўзлаб Қарши шаҳар маъмурий судига электр таъминоти корхонасининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят аризаси киритилди. Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш материалларида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризачининг шикоятини қаноатлантирилди. Мансабдор шахс томонидан асоссиз тузилган далолатномаларга асосан қўлланилган қарздорликни қайта ҳисоблаш билан боғлиқ хатти-ҳаракатни ғайриқонуний деб топилди ва қарздорлик, унга ҳисобланган пеня абонент ҳисоб рақамидан чиқарилди. Ариза ижобий ҳал қилиниб, истеъмолчи манфаати тикланди.

Юлдуз ТЕМИНОВА, Қашқадарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси Ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари — матбуот ва ахборот бўйича мутахассис.

Тошкент шаҳар

2 миллион 141 минг сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаат Олмазор тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаат Учтепа тумани, 1-ТТЖда яшовчи Чарос Ёқубовадан бўлиб, аризада Олмазор тумани, Себзор даҳасида жойлашган “Элмакон” дўконидан 2 миллион 141 минг сўмга харид қилган компьютери техник жиҳатдан носоз чиққанлигидан эътироз билдирилган.

Олмазор туман жамияти ходимлари аризага ойдинлик киритиш мақсадида жойига чиқиб ўрганилганда ҳақиқатан ҳам мазкур техника жиҳози қисқа муддатда носоз аҳволга келганлиги, сотувчи эса уни на сифатлисига алмаштириб берган, на товарнинг пулини қайтарганлиги маълоум бўлди.

Жамият ходимлари томонидан тадбиркор Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид тегишли меъёрий ҳужжатлардан воқиф этилгач, қисқа вақт ичида истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал қилинишига эришилди.