ҚАЙСИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА АСОСИЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Ушбу савол билан potrebitel.uz ахборот ресурси кенг жамоатчилик ўртасида ижтимоий сўров ўтказди. Сўровда 4 та ташкилотдан бирини белгилаш имконияти берилган бўлиб, улар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентликларидир.
Сўров бир йил давомида ўтказилди ва яқинда натижалари ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Натижаларга кўра овоз энг кўп овозни 56,6 фоиз натижа билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси эгаллади. Иккинчи ўринни эса 28,3 фоиз натижа билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги 10,4 фоиз овоз билан учинчи ва тўртинчи ўринни 4,7 фоиз овоз билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эгаллади.
Ўтказилган сўров натижалари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига берилган табиий баҳодир. Ўтган йили фуқаролар томонидан Федерацияга 14 минг та шикоят аризаси келиб тушган. Бунинг қарийб саккиз минг таси ёзма, тахминан олти мингга яқини оғзаки мурожаатлардир. Мазкур мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.
2016 йилга нисбатан 2017 йилда Федерацияга келиб тушаётган мурожаатлар сони 4 219 тага кўпайганлиги кузатилди. Бу эса фуқароларимизнинг Федерацияга бўлган ишончининг ортиб бораётганидан дарак беради.