Қарздор дейишганди, ҳақдор бўлиб чиқди

Қўнғирот туманида истиқомат қилувчи С.Нуруллаев туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Қорақалпоқ электр тармоқлари” корхонаси акционерлик жамияти Қўнғирот туман филиали томонидан истеьмолчининг хонадонига асоссиз қарздорлик тўғрисида маълумотнома бораётганлигидан норози бўлиб, ёзма мурожаат қилди. Бу масала жамият мутахассислари томонидан қонуний тартибда ўрганиб чиқилиб, қайта хатлов ўтказилди. Аризага тегишли барча тўлов ҳужжатлари ўрганиб чиқилганда фуқаро С. Нуруллаевнинг 68кВт электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга оширганлиги маьлум бўлди ва жамият кўмаги билан истеьмолчининг фойдасига 13 минг 892 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Бу билан истеъмолчининг талаби тўлиқ қаноатлантирилди.