Қашқадарё вилояти. БУЮРТМА СИФАТЛИ БАЖАРИЛМАГАЧ

Қарши шаҳар Қиличбек қўрғонча МФЙ Темирчилар кўчаси 38-уйда яшовчи фуқаро М.Султонова Қарши шаҳридаги “Истиқлол юксалиш тараққиёт” оилавий корхонасидан оғизаки келишувга асосан уйига 4х3,85 метр ўлчамдаги темир дарвозага буюртма қилади ва хизмат ҳақи учун олдиндан 6 800 000 сўм беради.

Буюртма қилинган дарвоза белгиланган вақтда хонадога олиб келиб ўрнатилади. Бироқ, истеъмолчига бажарилган иш маъқул келмайди ва тадбиркорга бу ҳақда айтиб дарвозани қайтадан сифатли қилиб ясаб ўрнатиб беришини айтади. Афсуски, тадбиркор истеъмолчининг талабини рад этишдан нарига ўтмайди. Шундан сўнг фуқаро юзага келган ҳолатни бартараф этишларини сўраб Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Фуқаро мурожаати жамият ходимлари иштирокида ўрганилиб, сифатсиз тайёрланган темир дарвоза иш бажарувчи яъни уста томонидан қайтадан истеъмолчи талабига мос равишда сифатли қилиб тайёрланиб, ўрнатиб берилиши таъминланди.