Қашқадарё вилояти Жамият кўмаги билан муаммо суд орқали ҳал этилди

    Қарши шаҳар истеъмолчиларуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қарши шаҳар 1-митти туман 2-уй 10-ходадонда истиқомат қилувчи Равиля Аюпова ариза билан мурожаат қилди.

    Аризачи ўз мурожаатида Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан хонадонига асоссиз 29.09.2011 йилдаги №07КШ000719-сонли далолатномага кўра 560 972 сўм ва 20.01.2012 йилдаги №07КШ001356-сонли далолатномага асосан 174 915 сўм қарздорлик ҳисоб-китоб қилиниб, унинг абонент ҳисоб рақамига киритилганидан норози бўлган.

    Истеъмолчи аризаси тегишли тартибда туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилди. Натижада тўпланган маълумотларга асосланиб, истеъмолчи Р.Аюпованинг манфаатини кўзлаб Қарши шаҳар маъмурий судига электр таъминоти корхонасининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят аризаси киритилди.

    Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш материалларида тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризачининг шикоятини қаноатлантиришни лозим топди.

    Аризачи Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро аппарати Равиля Аюпова манфаатини кўзлаб мансабдор шахс шаҳар электр таъминоти корхонасининг хатти-ҳаракатлари устидан берган шикоят аризаси қаноатлантирилиши тўғрисида қарор чиқарди.

    Мансабдор шахс томонидан асоссиз тузилган далолатномаларга асосан қўлланилган қарздорликни қайта ҳисоблаш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар эса ғайриқонуний деб топилди ва унга ҳисобланган пеня абонент ҳисоб рақамидан чиқарилиш мажбурияти юклатилди.

    Ариза ижобий ҳал қилиниб, истеъмолчи манфаати тикланди.