Қашқадарё вилояти. Истеъмолчи манфаати суд орқали ҳимоя қилинди

Касби тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Касби тумани “Човқай” қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Қурбоновнинг туман жамиятига ёзган аризасини масъул ходимлар иштирокида ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди.

Истеъмолчи хонадони электр энергия таъминотига уланганлиги, Касби тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 2014 йил 24 апрелда мазкур хонадонда ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг климник қопқоғи ва назорат муҳри бузилганлиги ҳақида 10401-010559-сонли далолатнома тузилганлиги, ушбу далолатнома асосида қайта ҳисоб-китоб баланкаси бўйича 5 328 133 сўм миқдоридаги қарз (жарима) АСУ базасида фуқаро номига очилган 0420288 рақамидаги абонент картага ҳисобланганлиги кўринади.

Истеъмолчига тумани электр таъминоти корхонаси томонидан берилган 27.04.2015 йилда 2610-сонли маълумотномада 0420288 абонент рақамли истеъмолчининг жорий ой ҳолатида қарзи мавжуд эмаслиги кўрсатилиб, унинг хонадонига корхонанинг энергия сотиш хизмати ҳисоблагичнинг эксплутация қилиш бўлимининг 27.04.2015 йилдаги 03 КШ 01 № 064102 рақами билан СОИ-446 завод № 23815335 рақамли ҳисоблагич ўрнига DDSY-283 завод № 1772233 русумли пластик ҳисоблагич ўрнатиб берилган.

Ўрганишлар давомида тўпланган ва фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосланиб Б.Қурбонов манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилинди.

Суд Касби тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчи манфаатларини кўзлаб жавобгар Касби тумани электр таъминоти корхонасига нисбатан “асоссиз ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш ҳақида”ги 1-663-16-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди:

Суд қарорига асосан жавобгар таъминотчи корхона томонидан даъвогар хонадонига нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогарнинг 0420288-сонли абонент ҳисоб рақамига жарима асосида киритилган 5 328 133  сўм қарздорлик фуқаро ҳисобидан чиқарилди ва истеъмолчи манфаати ҳимоя қилиб берилди.