Қашқадарё вилояти. Истеъмолчи талаби қаноатлантириди

Косон тумани “Мудин” қишлоғи, Бунёдкор кўчаси 33-уйда яшовчи  И.Шокиров  Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, тумандаги “Фаровон-омад” савдо мажмуасида тадбиркорлик билан шуғулланувчи савдо ходимларидан умумий қиймати 470 000 сўм бўлган мобил телефони харид қилганлиги, аммо сотиб олинган телефон носозлиги сабаб бошқа сифатлисига алмаштириб беришларини сўраб савдо ходимларига мурожаат қилган. Аммо истеъмолчи талаби қаноатлантирилмаганидан норози бўлиб, жамият масъул ходимларидан ушбу ҳолатни бартараф этишда амалий ёрдам беришларини сўраган.

Мурожаатда қайд этилган ҳолат Косон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ваколат доирасида ўрганилиб, муаммоли вазиятга барҳам берилди. Яъни сотиб олинган сифатсиз телефон дўконга, истеъмолчи талбига асосан 470 000 сўм пул маблағи эгасига қайтариб олиб берилиши таъминланди. Бу билан истеъмолчининг кафолатланмаган хизмат туфайли алданиб қолишининг олди олинди.