Қашқадарё вилояти. Истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқди

Миришкор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Миришкор тумани, Янги Миришкор қишлоғида яшовчи Тожиддин Бекназаров ариза билан мурожаат қилиб, хонадонига тумангаз филиали томонидан ортиқча 904 775 сўм қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлган.

Мазкур мурожаат туман жамияти ҳамда тумангаз филиали масъул  мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида истеъмолчи фойдаланилган табиий газ сарфи учун хонадонида ўрнатилган ҳисоблагич орқали тўловларини ўз вақтида амалга ошириб боришига қарамасдан,  “Миришкортумангаз” филиали томонидан истеъмолчи хонадонига табиий газдан 904 775  сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги маълум бўлди.

Жамият ходимлари кўмаги билан хонадонга ҳисобланган асоссиз қарздорлик истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, нореал қарздорлик тумангаз филиали ундирув рўйхатидан чиқарилиб, ариза истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал этилди.