Қашқадарё вилояти. Кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олинмайди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқукларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 ишонч телефонига Қарши шаҳар “Янги Равоқ” МФЙ Соҳил кўчаси 398-хонадонда яшовчи фуқаро Ш.Азизова оғзаки мурожаат қилиб, Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчаси 280-уйда жойлашган ЯТТ Холданова Насиба Эргашевага қарашли “Ла спаза” келинлар либоси савдо дўконидан ўз ўлчамига ва дидига мос келадиган келинлар либосини танлаб олиш учун кийиб кўрганда дўкон ходимлари томонидан таклиф қилинаётган либосни кийиб кўрганлик учун ҳақ тўлаши кераклиги айтилиб, истеъмолчидан кўрсатилмаган хизмат учун 120 000 сўм пул олиб қолинганлигидан норози бўлган.

Мазкур ариза Қарши шаҳар ИҲҲҚЖ ижро этувчи аппарти ходимлари томонидан фуқаро иштирокида ўрганилиб, мурожаатда кўрсатилган важлар асоссли эканлиги  исботини топди. Жамият ходимлар томонидан дўкон маъмуриятига истеъмолчига қилинган муносабат амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига зид эканлиги тушинтирилиб, йўл қўйилган камчилик бартараф этилди. Яъни хизмат кўрсатувчи томонидан асоссиз олинган пул истеъмолчига қайтариб берилиши таъминланди.