Қашқадарё вилояти МАРҲУМ ОТА ИШТИРОКИДА ТУЗИЛГАН ДАЛОЛАТНОМА! ЁХУД ТАЪМИНОТЧИ КОРХОНА ХОДИМИНИНГ ҒАЙРИҚОНУНИЙ ХАТТИ- ХАРАКАТИ ҲАҚЛИ ЭЪТИРОЗГА САБАБ БЎЛДИ.

 

Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига ариза билан мурожаат қилган  Раъно Турдиеванинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Шикоят аризада мансабдор шахс Қарши шаҳар элекр таъминоти корхонаси ходимларининг 2014 йил 16 январь куни тузилган № 10237-000431-сонли далолатномани ғайриқонуний деб топишни ва ушбу далолатнома асосида ҳисобланган 1 669 020 сўм қарздорликни ундирув рўйхатидан чиқариш мажбуриятини юклатишни ва мансабдор шахсдан манфаатдор шахсга етказилган маънавий зарар учун 5 000 000 сўм товон пули ундиришни сўраган.                          Фуқаро суд мажлисида Қарши шаҳар 1-миттитуман 1 А-уй 9-хонадон ўзига тегишли эканлиги, ушбу уйда электр ҳисоблагич ўрнатилган бўлса-да, таъминотчи корхона томонидан Қарши шаҳридаги хонадонларда электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини ўрганиш бўйича жалб қилинган Нишон туман электр таъминоти корхонаси ходими Б.Ғайимназаров 2014 йил 16 январбь куни «ҳисоблагич ўзбошимчалик билан алмаштирилган» деб №10237-000431-сонли далолатнома тузиб, унинг иштироки таъминланмасдан 2006 йилда вафот этган марҳум отаси Саъдулла Турдиев иштирок этди деб марҳум отасини имзосини ҳам далолатномага қўйишганлигини билдириб, суддан мансабдор шахс шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан далолатнома бўйича ҳисобланган 1 669 020 сўм қарздорликни ундирув рўйхатидан чиқаришни ва мансабдор шахсдан манфаатдор шахсга етказилган маънавий зарар учун товон пули ундиришни сўради.

Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, фуқаролик ишлари материалларида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тўпланган далиларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризачининг шикоят аризаси талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди ва қарор қилди.

Мансабдор шахс шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимларининг далолатнома тузишдан иборат хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топди ва далолатномага асосан фуқаро хонадонига ҳисобланган 1 669 020 сўм қарздорликни ундирув руйхатидан чиқариш мажбурияти юклатилди, шунингдек, суд аризачининг мансабдор шахсдан етказилган маънавий зарар учун товон пули ундириш ҳақидаги талабини рад этишни ҳам лозим топди.