Қашқадарё вилояти. Маҳсулот сифатлисига алмаштирилди

Деҳқонобод тумани, Чилгиз МФЙда яшовчи фуқаро Жўрабек Бердимуродовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати Қашқадарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси масъуллари иштирокида ваколат доирасида ўрганилди.

Ушбу мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари давомида истеъмолчи жорий йилнинг май ойида ЯТТ Шерназаров Бахромга тегишли қурилиш моллари савдо дўконидан 150 дона шифер маҳсулотини сотиб олганлиги ва олинган шиферларни томга ётқизиш жараёнида синиб, яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги аниқланди.

Ҳудудий бирлашма мутахассислари томонидан савдо дўкони ходимларига истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тушунтирилгач, Ж.Бердимуродовнинг талабига мувофиқ сифати паст 150 дона шифер савдо дўконига қайтарилиб, истеъмолчига сифатли шифер тақдим этилди.