Қашқадарё вилояти МУРОЖААТ ИСТЕЪМОЛЧИ ФОЙДАСИГА ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ

Қамаши туман истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қамаши тумани, Қорасув МФЙ Баҳор кўчасида яшовчи  Ш.Искандаров “Қамашитумангаз”филиали ходимлари томонидан хонадонига нореал 1 892 000 сўм қарздорлик ёзилганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси туман жамияти ҳамда “Қамашитумангаз” филиали ходимлари иштирокида ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида  истеъмолчи сарф қилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо филиал ходимлари томонидан фуқаронинг бир милион саккиз юз тўқсон икки минг сўм тўланмаган қарздорлик борлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича фуқаронинг сарф қилинган табиий газ учун тўлов маълумотлари ўрганилда ва қайта ҳисоб-китоб қилиниши оқибатида  истеъмолчининг қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўз исботини топиб, мурожаат истеьмолчи фойдасига ижобий ҳал қилиниб, нореал ҳисобланган 1 892 000 сўм қарздорлик Ш.Искандаров ҳисобидан чиқарилди.