Қашқадарё вилояти НАЗОРАТЧИНИНГ ЭЪТИБОРСИЗЛИГИ ИСТЕЪМОЛЧИГА ЗАРАР

    Қамаши туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қамаши тумани “Манғит” МФЙ Буюк ипак йўли кўчасида яшовчи Улғузи Менглиеванинг электр таьминоти корхонаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган аризаси ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.

    Истеьмолчи У.Менглиева ўз аризасида хонадонидаги абонент рақами № 10-147 фуқаро номида бўлиб, туман электр таьминоти назоратчиси томонидан хонадонда 117 000 сўм қарздорлик мавжудлиги айтилиб, 100 000 сўм пулни қабул қилиб олганлиги, аммо тўланган пул электр таьминоти корхонаси баъзасига киритилмагандан норози бўлган.

    Ташкил этилган ўрганишлар давомида Улғузи Менглиева томонидан тўланган маблағ ҳудуд назоратчисининг эътиборсизлиги оқибатида истеьмолчининг ҳисоб рақамига тушириб берилмаганлиги аниқланиб, йўл қўйилган хатолик жойида бартараф этилди. Яъни тўланган пул корхона базасига киритиб берилди.