Қашқадарё вилоят СУД ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ.

    Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қарши шаҳар 1-миттитуман 2-уй 10-хонадонда истиқомат қилувчи Равиля Аюпова ариза билан мурожаат қилди. Аризачи ўз мурожаатида Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан хонадонига асоссиз 29.09.2011 йилдаги №07КШ000719- сонли далолатномага кўра 560 972 сўм ва 20.01.2012 йилдаги №07КШ001356-сонли далолатномага асосан 174 915 сўм қарздорлик ҳисоб-китоб қилиниб, унинг абонент ҳисоб рақамига киритиб қарздорлик вужудга келганлигидан норози бўлган.

    Фуқаро аризаси тегишли тартибда туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилди. Натижада тўпланган маълумотларга асосланиб, истеъмолчининг манфаатини кўзлаб Қарши шаҳар маъмурий судига электр таъминоти корхонасининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят аризаси киритилди. Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш материалларида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризачининг шикоятини қаноатлантирилди. Мансабдор шахс томонидан асоссиз тузилган далолатномаларга асосан қўлланилган қарздорликни қайта ҳисоблаш билан боғлиқ хатти-ҳаракатни ғайриқонуний деб топилди ва қарздорлик, унга ҳисобланган пеня абонент ҳисоб рақамидан чиқарилди. Ариза ижобий ҳал қилиниб, истеъмолчи манфаати тикланди.