Қашқдарё вилояти. Муаммога барҳам берилди

Китоб тумани “Севаз” ҚФЙ, “Севаз” қишлоғида яшовчи Хазрат Қаландаров Китоб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида жойлашган автомобилларга эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи савдо дўкони ходимидан 75 000 сўмга бензин насоси харид қилганлиги ва автомашинасига ўрнатганида бензин насос ишламаслиги,ушбу ҳолат ҳақида савдо ходимига айтганида у насосни ўзингиз бузгансиз деб, истеъмолчи ҳуқуқини поймол этганлигидан норози бўлган.

Мурожаат жамият раиси ҳамда истеъмолчи иштирокида жойига бориб ўрганиб чиқилди. Ўрганишда Х.Қаландаров важи асосли эканлиги исботланиб, дўкон ходимига амалдаги қонунчилик талабларини бузганлиги тушунтирилиб, истеъмолчи талабига биноан носоз бензин насос учун тўланган пул савдо ходими томонидан ихтиёрий равишда истеъмолчига қайтариб берилди.