Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль сигнализациясини ўрнатиб

    Тахтакўпир туманида истиқомат киливчи Е.Алланбергенов Нукус шахри истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамиятига мурожаат килишга мажбур бўлди. Ўз мурожаатида Нукус шаҳрида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмларини сотиш дўконидан 180 000 сўмга автомобиль сигнализациясини сотиб олганлиги, лекин унинг яроксиз бўлиб чиққанлигини айтиб дўкон эгасига алмаштириб бериш ёки пулини қайтариб бериш ҳақидаги талабини билдирса, сотувчи томонидан бу талаб “Сотилган эҳтиёт қисм қайтариб олинмайди, пули ҳам қайтариб берилмайди,унга мен кафолат бермайман, Мен фақат сотувчиман” деган жавобни олганлигига норозилигини билдиради.

    Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан бу ариза ўрганиб чиқилиб, сотувчи ва дўкон эгасига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, яроқсиз автомобиль сигнализацияси сифатлисига алмаштириб берилди, бу билан мурожаат ўз вақтида ечимини топди.