Қорақалпоғистон Республикаси. Ассоссиз 1 648 990 сўм қарздорлик бекор қилинди

Тўрткўл тумани Темирйўл кўчаси 19-уйда яшовчи Бахтияр Рахматуллаев тумандаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига норозилик аризаси билан мурожаат қилди. Унда кўра, истеъмолчининг хонадонгига ассоссиз 1 миллион 648 минг 990 сўм қарздорлик ҳақида огоҳлантириш хати юборилганлиги айтилган

Тўрткўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мурожаат кўриб чиқилди. Хонадоннинг ичимлик суви таъминоти корхонасидан ҳеч қандай қарзи йўқ эканлиги аниқланиб, бу ҳақида истеъмолчининг хонадонига жамият томонидан мурожаатга жавоб хати жўнатилди.