Қорақалпоғистон Республикаси. Жарима электр тармоқлари корхонаси томонидан қопланди

Элликқалъа тумани Бўстон шаҳр М.Юсуф кўчасида истиқомат қилувчи Ш.Мавланова  Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими ходимлари томонидан истеъмолчи хонадонининг электр ҳсоблагичи тамғаланмаганлиги сабабли жарима ёзилганидан норозилигини билдириб, Элликқалъа тумани итеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Норозилик сабаби ТЭТК ходими хонадонга яқинда янги ҳисоблагич ўрнаттирган лекин ўша пайтда ҳисоблагични тамғалаш тугул бу бўйича хонадон эгасини огоҳлантирмаган.

Ушбу масалага аниқлик киритиш учун  жамияти ҳамда Элликқала туман ЭТК ходимлари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда истеъмолчи хонадонига ёзилган жарима, Элликқалъа ТЭТК ходимининг масъулиятсизлиги оқибатида юзага келгани аниқланди.  Жамият томонидан истеъмолчига жаримасини қоплаш учун Элликқалъа ЭТКдан  жами 450 минг 000 сўм пул ундириб берилди.