Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчининг эҳтиёжи тўлиқ қаноатлантириладиган бўлди

    Қорақалпоғистон Республикаси  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Нукус шаҳри 21-кичик тумани 5-уй 23- хонадонда истиқомат қилуви Т.Ж мурожаат қилди. Унга кўра, истеъмолчи “Қирқ қиз ” савдо марказининг таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўлимига кир ювиш машинасини топширган. Лекин мана икки йилдирки, шу кунгача уни ололмаётганидан норози.

    Мазкур иш Нукус шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди ва истеъмолчига ижобий жавоб қайтарилди. Бугунги кунда Т.Жнинг кир машинасининг ишдан чиққан қисми “Қирқ қиз ” савдо марказида йўқ эканлиги , унга буюртма берилганлиги ва  февраль ойида янги қисм ўрнатилиб, истеъмолчининг эҳтиёжи тўлиғи билан қаноатлантириладиган бўлди.