Қорақалпоғистон Республикаси. Истеъмолчининг 300 минг сўм пули қайтарилди

Амударё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг “Оқ олтин” ОФЙда яшови фуқаро А.К. ёзма ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра истеъмолчи Манғит шаҳри марказида жойлашган савдо дўконидан 300 000 сўмга “НОКИА-215” маркали телефонни сотиб олган. Лекин унинг нуқсони борлиги сабабли аламаштириб беришини сўраган. Сотувчи бунга қаршилик кўрсатиб, алмаштиришдан бош тортган.

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилганда, телефоннинг чиндан ҳам нуқсони борлиги аниқланди. Қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг дўкон маъмурияти томонидан истеъмолчининг хоҳишига кўра 300 000 сўм пул маблағи қайтарилди.