Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар фойдасига йил давомида 257 миллион 447 минг сўм ҳал этилди

    Қорақалпоғистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг шаҳар, туман жамиятларига фуқаролардан 2017 йил давомида 967 мурожаат аризалар қабул қилган. Уларининг 933 таси федерация ва унинг шаҳар, туман жамиятлари томонидан кўриб чиқилди. Умумий аризаларнинг 94 % яъни 909 та ариза  ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 257 миллион 447 минг сўм қайта ҳисоб китоб қилинди.

    Истеъмолчилардан келиб тушган аризаларни туманлар миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, мазкур аризаларнинг 23%  яъни 227 та мурожат Хўжайли тумани аҳолисидан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган. Жамият мутахассислари томонидан мурожатларнинг ўрганиб чиқилиши натижасида 105 миллион 287 минг сўм истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.

             Истеъмолчилардан келб тушаётган аризаларни ўрганиб чиқиш ва уларни ижбий ҳал қилиш бўйича Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳал этилди.  Жамият мутахассислари томонидан ўтган йил давомида 206 та ариза ўрганиб чиқилди. Натижада истеъмолчилар фойдасига 47 миллион 610 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.