Қорақалпоғистон Республикаси. Йўналишли маршрутлар фаолияти яхши йўлга қўйилмаган экан

Хўжайли тумани Кулаб ОФЙда яшовчи Сабирова Манзура  туманда йўналишли маршрутлар яхши йўлга қўйилмаётгани ҳамда бу истеъмолчилар учун ноқулайликлага сабаб бўлаётгани хусусида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилди.

Мазкур ариза бўйича Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда “Даўлет Нукус” МЧЖ корхонаси ташкилотчиси О.Балтамуратов билан биргаликда ўрганиб чиқилди. “Кулаб ОФЙ – Хўжайли деҳқон бозори” йўналишли такси ҳайдовчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада юзага келган муаммолар бартараф қилинди.