Қорақалпоғистон Республикаси. Келаси ойга олдиндан тўлаган “қарздор”

Хўжайли тумани Б.Қурбонов кўчаси 22-уйда истиқомат қилувчи М.Юсупов ариза билан Хўжайли тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.Унга кўра,  хонадон эгаси Хўжайли туман газ таъминоти корхонасидан 427 минг 233 сўм қарздорлиги мавжуд экан. Бу ҳолатдан норози бўлган истеъмолчи вазиятга аниқлик киритишини сўраган.

Ариза жамият муахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, хонадон ҳисоб рақамига келиб тушган пуллар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Натижада хонадоннинг корхонадан ҳеч қандай қарзи йўқ эканлиги, аксинча келаси ойлар учун 231 минг 529 сўм тўлангани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича корхона мутахссисидан тушунтириш хати олинди ҳамда истеъмолчи келаси ойда ҳам табиий газдан бемалол фойдаланиши мумкинлиги тушунтирилди.