Қорақалпоғистон Республикаси Носоз кир ювиш машинаси таъмирлаб берилди

     

    Нукус шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Янги дарё кўчасида яшовчи М.Бозорбаевадан ариза келиб тушди. Мурожаатга кўра, истеъмолчи “Нукус шаҳар савдо комплекси”да жойлашган якка тадбиркор Сарвар исмли сотувчининг дўконидан “Washing Machine” маркали кир ювиш машинасини 1 800 000 сўмга сотиб олганлиги у носоз бўлиб чиққан. Истеъмолчи сотувчидан машинани бошқасига алмаштириб беришни ёки пулини кайтариб беришни талаб қилганда, у бунга рози бўлмаган.

    Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари бу аризани ўрганиб чиқиб, кир ювиш машинаси ҳақиқатдан яроқсиз эканлигини аниқлади. Жамият ходимлари сотувчига ва харидорга тушунтириш ишларини олиб боришганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси  “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига биноан сотувчи томонидан носоз кир ювиш машинаси таъмирлаб берилиб М.Бозорбаеванинг мурожаати қаноатлантирилди.