Қорақалпоғистон Республикаси Қарияни алдамоқчи бўлган сотувчи

    Қиш кунларида ҳар биримиз иссиқ кийимларга интилиб, сотувчи қанча нарх айтса рози бўлиб харид қиламиз. Лекин жараённинг ўзида кийимининг сифатига у даражада эътибор қаратмаймиз.

    Қўнғирот тумани Қ.Абдиров кўчаси 3/7-уйида истиқомат қилувчи Гулбаҳор Сақбаева ҳам Хўжайли туманидаги деҳқон бозоридан рўмол сотиб олди.  Умумий қиймати 350 000 минг сўм турадиган мазкур рўмолни уйига олиб борса, унинг нуқсони кўзга ташланади. Сотувчига қайтиб бориб алмаштириб беришни айтганида сотувчи бунга рози бўлмайди.

    Бундан норози Г.Сақбаева Хўжайли тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият мутахассислари томонидан мазкур ариза ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг пули қайтариб берилишига эришилди. Ундан ташқари истеъмолчининг йўл кира учун сарфланган харажати ҳам қоплаб берилди.