Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳисоблагич муҳри ўрнатилмаган экан

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг “Ишонч телефони”га Амударё тумани, Тўлқин ОФЙ, Тома кўчаси, 119 уйда истиқомат қилувчи Эркабой Худойберганов  қўнғироқ қилиб, ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра, истеъмолчининг хонадонига янги ҳисоблагич ўрнатилган аммо ҳисоблагичнинг муҳри босиб берилмаган.

Мазкур мурожаат Аударё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, ҳақиқатдан ҳисоблагич муҳрсиз эканлиги ҳамда бу электр таъминоти корхонаси ходимлари айби эканлиги аниқланди.

Истеъмолчининг мурожаатини тўлиқ қаноатлантириш мақсадида электр таъминоти корхонаси ходимлари билан биргаликда жамият мутахассислари хонадонга бориб, муҳр ўрнатиб беришди.