Қорақалпоғистон Республикаси. 2 миллион сўмлик қарздорлик аслида 820 минг сўм экан

Хўжайли тумани Абдамбоев кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Қ.А. туман истеъмолилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Унга кўра истеъмолчининг ҳозирда яшаётган уйида 2008 йилнинг 31 декабридан 2012 йил июнь ойигача ҳеч ким яшамаган.  Лекин Тахиатош туман “Сув тармоқлари” филиалидан унга шу кунгача 2 000 000 сўм қарзи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш хати жўнатилган. Истеъмолчи корхонага бориб қарзни ойма-ой ҳисоблаб беришларини сўраганда, унга бундай маълумот берилмаган.

Мазкур ариза Хўжайли туман истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисари томонидан ўрганиб чиқилиб, ёзилган  икки миллион сўмлик қарз аслида 820 минг 24 сўм эканлиги аниқланди. Вазиятга аниқлик киритилганидан хурсанд бўлган истеъмолчи ўз қарзини тўлиғи билан тўлаб ҳақиқий қарзидан ҳам қутулди.