Қорақалпоғистон Республикаси 5 миллион 100 минг сўмлик телевизор сифатлисига амаштирилди

Хўжайли тумани Марказий бозори яқинидаги маиший техника дўконидан М.Ж. харид қилинган телевизор уйга олиб борилгач, дўкондаги кўрсатишидан фарқли чиқди. Бундан истеъмолчи норози бўлиб, сотувчидан бошқасига алмаштириб беришини талаб қилади. Сотувчи эса  истеъмолчининг ўзини айблаб, алмаштириб беришдан бош тортди.

Шунда М.Ж Хўжайли туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қўнғироқ қилиб, масалага ойдинлик киритишда амалий ёрдам беришларини сўради. Жамият ходимлари мазкур аризани ўрганиб чиққанларида истеъмолчининг  ҳақлиги маълум бўлди. Носоз телевизор сифатлисига алмаштириб берилди.