КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛАДИГАН КУН МАЪЛУМ БЎЛДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши ҳамда манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш, жамоатчилик назоратини таъминлаш ишларини фаоллаштириш, фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар вакиллари ва аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танловининг Республика босқичи жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтади.