9 700 000 СЎМЛИК РОМЛАР ҚАЕРДА ЭДИ?

Олмалиқ шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Олмалиқсой” кўчаси яшовчи фуқаро Дилбар Қодирова 2018 йил 28 февраль куни мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, истеъмолчи “Ал Квас Нур” хусусий фирмасига хонадонига акфа ромларини ўрнатиш учун 9 700 000( тўққиз миллион етти юз минг) сўмлик ромларга буюртма берган. Аммо буюртма ўз вақтида бажарилмаган. Фирма ходимлари истеъмолчини ҳар хил баҳоналар билан алдаб келган. Истеъмолчи берилаётган ваъдалардан чарчаб, Олмалиқ шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат этишга мажбур бўлади. Жамият томонидан “Ал Квас Нур” хусусий фирмасига Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада истеъмолчига шартномада кўрсатилган акфа ромлари ўз вақтида, сифатли етказиб берилишига эришилди.